UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  432 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев ташриф буюришди.

- Финалдан албатта ғалаба ва яхши натижани кутяпмиз. Биз финалга қадар анча узоқ йўлни босиб келдик. Эртага мақсад битта: Биз Самарқандга ғалаба учун келдик ва Ўзбекистон кубогини Тошкентга олиб қайтмоқчимиз, - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- Бугунги кунда "Локомотив" учун энг қийин рақиб "Насаф", деган фикрга қўшиласизми?


- Ҳа, бу фикрга тўлиқ қўшиламан. "Бунёдкор", "Пахтакор" ва бошқа жамоалар билан ҳам ўйнадик. Аммо бизга кўпроқ ташвиш туғдирган жамоа бу "Насаф" бўлади. Чемпионат ўйинида ҳам улар билан ажойиб ўйин бўлди. Улар ўша баҳсда икки дақиқа ичида иккита маротаба дарвозамизни ишғол этишни уддасидан чиқди. Бу кўп нарсадан далолат. "Насаф" иккинчи даврада анча кучайди.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдими?


- Биз пенальтилар сериясига атайин тайёргарлик кўрмадик. Чунки яхши ният қилганмиз. Агарда бўлиб қолсами? Унда ўшанда ҳал қиламиз.


- Финалда Нестеров турадими ёки Маъмур Икромовга ишонч билдирасизми?

- Бу ҳозирча номаълум. Ҳаммаси эртага аниқ бўлади. Жамоамизда иккита юқори савияли дарвозабон борлиги бизнинг бахтимиз.

- Жамоа охирги пайтларда 3-4-3 схемасидан фойдаланаётганди. Эртага ҳам шу тактика асосида ўйнайсизларми ёки...?


- Ўйиндан олдин карталарни очмоқчи эмасмиз. Эртага кўриб оласизлар...

- "Насаф"да ҳозир Драган Черан етакчи ҳисобланади. Айнан унга қарши ишланган режа борми?


- Тўғри қайд этиб ўтдингиз, Драган Черан ҳозирда жамоа ўйинини анча кучайтирган ва хавфли футболчи саналади. Лекин биз бутун "Насаф"га қарши тузиб қўйган режамизни ишга соламиз.

"Насаф" ажойиб жамоа ва кучли тарафлари бисёр. Биз эртага уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз ва ўзимизнинг кучли томонларимизни ишга соламиз. Мақсад ва вазифа ягона, бу Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш", - деди Олег Зотеев.


Шаҳбоз Беғамов

Самарқанд шаҳридан

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика