UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36"Навбаҳор"ни тарк этган Амирбек Жўрабоев "Истиқлол"га қайтди  0 13:33"Ювентус" келаси мавсум учун сафар либосини намойиш этди  1 13:10Карикатура: Ушбу қарама-қаршиликни кўришни хоҳлармидингиз?  6 12:47"Рома" Смоллингни МЮдан харид қилишни муҳокама қилмоқда  1 12:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:17Зинченко уйланди  7 12:07"Вулврехэмптон" - "Олимпиакос" учрашувидан ажойиб фотосуратлар  4 12:01"Рома" ва "Севилья" учрашувидан фотолавҳалар  1 12:01Coca Cola Суперлига вакилари IG G ва PZR тестларини топширади  0 11:53ЎзПФЛ ва Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энди FIFA симуляторида ПФЛ ҳам пайдо бўлиши мумкин  12 11:45Санчес шартнома бекор қилиниши ортидан МЮдан 7,5 миллион фунт олган  9 11:22Olamsport: Ўзбекистондаги Ring Girls ва ҳакам Руфат Рисқиев, "Matchroom" нигоҳида яна ўзбеклар   0 11:17Хави Мартинесга "Ренн" қизиқмоқда. Клуб ЧЛда ўйнайди  0 10:53"Барселона" "Лестер" футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилди  5 10:37Игнатий Нестеров "Қизилқум" машғулотларига қўшилди  11

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис журналистлар саволларига жавоб берди.




- "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимнинг ўзида икки гол фарқи билан олдинда эди. Фол бўлди, хуштак чалинмади, иккинчи гол урилди. Албатта оғир. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол урдик, вазиятлар яратдик. Аммо сафарда ўйнаш доимо қийин бўлган. Энди кейинги ўйинда таркиб ўзгаради, кимдир ўтказиб юборади, айримлар нималарнидир ўйлаши керак бўлади. Улар футболдаги кейинги фаолияти қандай ўтишини ўйлаши керак. Баъзи футболчилар барчаси яхши, аъло даражада деб ҳисоблашди, чиройли ҳаёт, яшаш яхши, аммо ҳар бир ўйинда сиз кучли эканлигингизни кўрсатишингиз керак. Барибир иккинчи гол ўйинни синдирди деб ҳисоблайман. 1:0дан чиқиб кетишнинг иложи бор, бироқ 2:0 жуда қийин масала. Кейинчалик учинчиси ҳам дарвозамиздан ўрин олди.

- Ўтган бир неча ўйинларда жамоа яхши ўйнаганди. Бунисида эса куч етишмади.
- Айтганимдек, айрим футболчилар яхши ҳаётга ўрганиб қолишган. "Насаф" майдонида дуранг, Бекободда ғалабадан кейин футболчилар ўзларига қўйилган талабни пасайтиришди. Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан. Футболда ҳар бир ўйинда кўрсатиш ва рақибни жазолаш керак. Ҳа, баъзида Роналду ва Мессида ҳам нимадир ўхшамай қолади. Футболчида истак ва хоҳиш бўлиши шарт. Бу йўқми, демак, ўзгаришлар бўлади, таркибда янгилашлар юзага келади, унинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади.

- Ўйиндан олдин футболчилар билан Наманган вилояти ҳокими кўришиб гаплашган дейишганди. Балки шу ҳам футболчиларга таъсир ўтказгандир.
- Йўқ, ундай эмас. Ҳокимга ташаккур айтаман. У Наманганда футболнинг ривожи учун катта иш қилмоқда. У доимо биз учун қайғуради. Шу сабабли бу ҳеч қандай таъсир қилмаган. Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз, энди ўйин, йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиқамиз. У бизга омад тилади. Бугун футболчиларим 70 фоиз кучи билан ўйнади. Бу ҳеч нима эмас, бундан етарлича дарс олдик. Ҳар бир негатив ишдан позитив фикр ҳам олиб туриш керак бўлади. Олдимизда "Қизилқум"га қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Бугунги ўйиндаги айбдорлик ҳиссини шу ўйинда йўқотамиз. Навбатдаги ўйин бошқача бўлади. Ваъда бераман.

- Жамоа биринчи бўлимда пиёда юрди. Иккинчи бўлимни юқори тезликда бошлаб, кейин яна секин ўйин бошланди. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир.
- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Агарда иккинчи бўлимда "Бунёдкор"дан кам югурганимизда бу ҳақида гапирса бўларди. Сафарда бундай жамоага қарши ўйинда "фора" бериб ўйнаш катта хатолик бўлади. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин ҳам биз ўйинни кучайтириб яна бир бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлимда биз ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Гапингизга қўшиламан, футболчилар ўйинга иштиёқ билан, куч билан чиқишлари, биринчи дақиқадан 90-дақиқага қадар тўп учун курашишлари керак. Айрим футболчилар эътиборини бошқа жойга қаратган ва шунга ўхшаш муаммолар. Шу сабабли иккинчи бўлим бошиданоқ 3 футболчини захирага олдим. Бир томондан олиб қаралганда омадимиз ҳам келмади. Болов вазиятдан фойдаланганида 2:2 бўларди ва ўйин бошқача кечган бўларди. Бироз бўшашгандик "Бунёдкор" учинчисини ҳам уриб кетди. "Бунёдкор"ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

+15   
08 июл 01:31:01
КАРШИ НАСАФ
НАВБАХОР мухлислари хафа бумейла, лекин 50% футболчиларинг юриб уйнаябди. Как будто улар мировой звезда. Ахмедов деганлари осмонни ушлаб тургандай, 3-голда у тупни олдириб жойида колиб кетди ва гол. Юсупов хам каатта ковун тушурди.Тургунбоев узича РОНАЛДУ, ГОЛБАН умуман керакмас термага. ТРЕНЕР эса зур буганда Россияда 16 та жамоасидан бирида хотяби дублни бошкарарди. Тугри бошка камандани мухокама килиш ноурин, лекин кеча НАВБАХОРГА мухлислик килувдим. НАСАФда хамбор икки учта огир карвон "звезда" лар, Бердиевни эркатойлари, бизда хам тренер улардан воз кечмаса узини зарарига ишлайди.
+12   
08 июл 08:28:54
Пахтакорим
Ман икки йилдан бери гапираман: Канчельскис ЗЎР футболчи бўлган! Лекин мураббий ЭМАС У!!! Навбахор мухлисларига сабр тоқат, жамоага эса улкан зафарлар тилайман! Состав суппер! Омад Навбахорга!
+10   
08 июл 05:26:59
Utkirbek lochinlar
1chi gol hammasini oʻzgartirdi.yutqizsa ham navbohor deb turganlarga rahmat.bunyodkorni yutuqlari bu akademiya bu bolalar 6yoshidan birga.navbohorga keyingi oʻyinlarda omad tilayman.
+8   
08 июл 07:54:11
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Хуллас,мани гапимни пўст калласи шуки,шахсан ман учун бу мавсумда Навбахорни, Пахтакор билан бўлиб ўтган ўйинидан ташқари бирорта ўйини ёқмади! Энди мураббий масаласи эса,бошқа мавзу...Минг афсус,кечаги ўйиндан ман кўп нарсани кутган эдим,бироқ янглишган эканман!!!Начора,кейинги ўйинларга омад тилашдан ўзга чора йўқ!!!
+7   
08 июл 07:44:44
Nematjon
Хечкиси йук маглубиятдан тугри хулоса чикариб кейинги уйинларга харакатни бошлайверинглар бу футбол унга асаб бузишга арзимайди
+7   
08 июл 07:04:41
JAMOLIDDIN1805
Mustaqil_fikr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Канчелскийс, Сангв Ўзбекни Арағи ёкмади ашна )) Сен Англяда Виски ичиб яхши ўйнардинг, лекин Муминжоновди Наскийсигаям архимайсан !!! Канчелскийсга Берилган пулларда Муминжоновга берганийнада, НАВБАХОР Давно Чемпион булади !!!
Muminjonovni bowizga yostiq qib olinda, uni bu yerda tiqishtirmen
+7   
08 июл 06:33:29
Muhlislar ’’ARMIYA’’ si
Negativ fikrdegilarning birortasiham Navbahor fanati emas. Biz KANCHELSKISGA ISHONAMIZ TAMOM!!!!


O‘TGAN YILIHAM PASHSHADAN FIL YASAB JORJIVICH OLIBKELINGAN. OZGINA SABR QILAYLIK ALKASHDAN OLIB XOTINBOZGA SOLMASDAN.
+6   
08 июл 07:15:50
B.B.M
NAVBAHORGA omad konchelkiskskis yaxshi murabbiy bitta magʻlubiyat hech narsa qilmaydi olgʻa navbahor ( buxoro muxlisi)
+6   
08 июл 06:36:37
Muhlislar ’’ARMIYA’’ si
NAGATIV YOZAYOTGANLAR NOMINI NAVBAHORCHI QILIB OLGAN HALOS HOYNAHOY PAXTANI KOTKOLARI BOLSA KERAK.
+6   
08 июл 06:33:19
Muhlislar ’’ARMIYA’’ si
Negativ fikrdegilarning birortasiham Navbahor fanati emas. Biz KANCHELSKISGA ISHONAMIZ TAMOM!!!!


O‘TGAN YILIHAM PASHSHADAN FIL YASAB JORJIVICH OLIBKELINGAN. OZGINA SABR QILAYLIK ALKASHDAN OLIB XOTINBOZGA SOLMASDAN.
+6   
08 июл 06:25:52
Barkamol2017
Нимага бошка камандалар ютказганда жуда бунчалик огир гаплар айтилмайди ,агар навбахор ютказса негативчилар купайиб уйига хам утираолмай колишади , камандамизни шунчалик кураолмайдиганлар куп эканки одам хайрон коласанда , бу кунлар хам утар навбахоримиз хам уйинини топиб олар катта ареналарда уйнаб Колар
+6   
08 июл 06:17:38
Olloyor_andijoni
Yuqoridagi muhokamalarni Navbaxor muhlislari yozishyaptimu ko'r ekansizlar boru ko'r so'qirlar tuzini yeb tuzlig'iga tupiradigan muhlis ekansizlar boshqa gap yo'q !!
+6   
08 июл 01:45:34
Kosonsoychi91FCRM
Навбахор96-Арсенал2004 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чичиб суваб куйдингиз тактика ва уйинчи танлашга. Ярим химояда Азим бир узи нима килиб бера оларди. У Каземиромиди бир узи опорникда туриб хамма нарса килиб ташайдиган. Хуп, хужумда Заби, Исокжонов ва Азиз. Рашидхонов ва Соловёвлар ярим химоячи эмаску. Улар хам хужум ортида уйнайдику. Азимни опорга ташлаб олдинрокка Жавлон билан Амирбекни ташламисанми ж....б. Боловни н...й олгансан банкада чиритсан. Ану узидан звезда ясаб олган Азиздан Аббос яхши уйнаяпти. Бугунги уйинда хулоса чикариб узингни унгласан унгла, бумаса сур ватанинга
menxam shu fkrdaman aziz uzidan zveda yasab olibti ikki tiyinga qimat
+6   
08 июл 00:22:43
Islom Jurayev
Obid Juraboyevni tushirganigaxam afsus qilgan bulsa kere tushdiyu qovunni kattasini tushurdi
+5   
08 июл 07:47:13
уз.футбол
Навбахорга уйин деган нарса куринмади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг