UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  2 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  0 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  4 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  7

Андрей Фёдоров: "Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди"

Суперлиганинг 8-турининг марказий учрашуви "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ва баҳсда энг яхши бўлган Марат Бикмаев қатнашди.

- Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди. Учрашув мухлисларга, мураббийларга ёқди, деб ўйлайман. Натижа туфайлигина баҳс "Бунёдкор" бош мураббийига ёқмади шекилли. Учрашув ўз статусига муносиб бўлди. Чунки иккита яхши шаклланган жамоалар бугун чиройли футбол кўрсатишди. Қийин беллашувдаги муҳим ғалабадан тўла қониқдим. Биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам етарлича хавфли вазиятлар яратишди. Якунда эса омад бизга кулиб боқди. Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчилар ўзларида куч топишди ва иродали ғалабани қўлга киритишди. Уларга фақатгина мақтовли сўзларни йўллайман.

Ким бош мураббий? Айни пайтда мен вақтинча бош мураббий вазифасини бажаряпман. Аввалги матбуот анжуманида ҳам бу саволга жавоб бергандим. Ҳамма қарорларни мен чиқараман. Шунингдек, мураббийлар штаби билан ҳам маслаҳатлашаман. Мирко Йеличични жамоада ишлаётгани менга ҳеч қандай халақит қилаётгани йўқ. Аксинча, унинг кўмаги бизга ёрдам беради.

Марат Бикмаев: "Иккита ҳужумкор жамоа ўртасидаги баҳс ҳақиқий шиддатли футболга айланди. Шундай ўйинлар кўп бўлса жуда катта фойда бўларди. Бу каби баҳслар мухлисларга ёқади. Одатда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйнайди, аммо "Бунёдкор" ҳужумкор ўйнади. Натижада стадионга келган мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди. Ўйин шахсан менга жуда ёқди. "Бунёдкор" ҳам, биз ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Таблодаги ҳисоб эса тўлиқ адолатдан.

Иккинчи пенальтида аниқ контакт бўлди ва "нуқта" ҳақли кўрсатилди. Тўпни дарвозага тепмоқчи бўлган пайтим Анвар Ғофуров мени оёғимга тегди. Бу вазият жарима майдончаси ичида бўлдими ёки ташқаридами, буни билмадим. Бу вазиятни фақатгина такрорий лавҳада кўрсам қаерда йиқилганимни биламан. Мен у вазиятда буни аниқ англолмасдим. Мен ҳеч қачон пенальти ишлаш учун симулация ишлатмаганман. Ёки кўргансизми мени симулация қилганимни? Мен ундай футболчилар сирасига кирмайман. Мени бир ўзим пенальтини ўйлаб тополмасдим.

Рейтинг: -97   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика