UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  1 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  2 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

Андрей Фёдоров: "Катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз"

"Насаф" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

УЧРАШУВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ:
  Аслида биз қолган барча ўйинларни юқори савияда ўтказишимиз керак бўлади. Жамоамиз иккинчи даврани жуда ҳам паст даражада бошлаганига қарамай, сўнгги учрашувларда ўз ўйинимизни топиб олдик. Кучли жамоалардан кам эмаслигимизни исбот қилдик. Бундай муваффақиятли ўйинларнинг асосида, жамоанинг машғулотларда барча вазифаларни ситқидилдан, шижоат билан бажарилишида, деб биламан.Умид қиламизки чемпионатда қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Биз ҳар бир учрашувга талаб қилинган даражада тайёргарлик кўрамиз. “Насаф” билан ҳам жамоамиз  мураббийлар штаби белгиланган режага кўра  тайёргарлик олиб борди. Биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини  ҳисобга олдик.

УЧРАШУВ ХАҚИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ
: Бугунги ғалаба билан “Насаф”ни табриклайман. Учрашув тенг курашлар остида ўтди, баъзан ташаббус биз томонда бўлса, баъзан Қаршиликлар фаоллроқ бўлишди. Аслида бугунги  учрашув дуранг натижа билан тугаши керак эди. Мен ишонч билан айтаолманки, бугун футболчиларимиз камида бир очкога мос ўйин кўрсатишди. Бизга баъзи ҳолларда омад етишмади. Биз яратган ҳавфли вазиятлар етарли эди, лекин баъзи ҳолларда ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади. Омад ҳам биздан юз ўгирди. Мен жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Биз, аста-секин, катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз. Аслида, агар  ҳақоний баҳо берадиган бўлсак, “Насаф” бу мавсумда биздан кучли. Буни бу йилги икки учрашув натижасига кўра, ҳамда жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан ҳам билиб олиш мумкин. Фарғонада бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашув сингари, бугун ҳам “стандарт” вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Таймнинг сўнгги дақиқасида ўтказиб юборилган гол ҳар қандай жамоа руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатади. Футболчилар танаффусга бундай аламли, салбий  кайфият билан чиққанда, уларни ўзига келишига гап топиш қийин бўлади. Яхши ўйнаб туриб мағлубиятга ҳам учраш мумкин.

УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

 АНДРЕЙ ФЁДОРОВ
: Одатда, мен бирон бир футболчини ажратишни  ёқтирмайман, чунки футболчи қанчалик кучли бўлмасин, бир ўзи футбол ўйнай олмайди. Мессига ҳам  шериклари қулай  вазият,  имконият яратиб бермаса, у бир ўзи ғалабага эришиши мумкин эмас. Лекин, шунга қарамай ҳар ким ўз вазифасини бажариш керак, агар журналист матбуот анжуманида бирон бир савол бердими, демак бу саволга жавоб олиш унинг учун керак ва мураббий имкон қадар саволни жавобсиз қолдирмаслика харакат қилади. “Насаф” жамоасида мен жамоавий ўйинни такидлаган бўлардим. Бу яхши кўрсаткич, ахир футбол жамоавий спорт тури, бокс ёки кураш бўлса, спортчи бир ўзи ғалаба қозониши мумкин.  Лекин шунга қарамай қаршиликлар орасида Эркин Бойдуллаевни алоҳида эътироф этган бўлардим. Бугунги учрашувда Геворкяннинг йўқлигини Бойдуллаев билдирмади ва жамоанинг ҳақиқий “мия”си эканлигини  исбот қилди. Барча ташаббусни ўз қўлига олди. “Нефтчи”да мен биронта ўйинчини алоҳида ажратмайман. Юқорида такидлаганимдай,  жамоамиздан  барча футболчиларни энг яхшилар қаторида кўраман.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛИ ХУСУСИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: 
Ўзбекистон кубоги мавқейи, обўрси Ўзбекистон чемпионатдан пастроқ бўлса ҳам, лекин бутун дунёда бу мусобақага катта қизиқиш ва эътибор билан муносабатда бўлишади. Минг афсус биз кутилмаганда, бундай нуфузли мусобақанинг биринчи этапидаёқ  тарк этдик. “Насаф” эса бешинчи марта финалда ўйнашга  муносиб бўлди. Сўнги 5 мавсумда кетма-кет 4 марта финалга чиқиш ҳам  катта кўрсаткич. Шу мисолнинг ўзи кўрсатиб турибдики, “Насаф” қайсидир маънода “Кубок жамоаси”га айланиб келмоқда. Мураббий ОАВда бирон бир жамоага муҳлислик қилиши тўғри бўлмаса керак. Мен фақат “Нефтчи”га ишқибозлик қиламан. Агар чемпионат  жадвалига назар ташлаб ва бизнинг вазифга эътибор берсангиз, ўзингиз билиб оласиз, бизга қандай натижа кераклигини.  Лекин шунга ҳам қарамай, бу  учрашув  ўз номи билан Ўзбекистон кубоги финали, шунинг учун мен  ҳар иккала жамоага ҳам омад ва чиройли футбол тилаб қоламан.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика