UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  0 17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0

Андрей Фёдоров: "Фарғона менинг шаҳрим, "Нефтчи" эса жамоам!" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Фарғона менинг шаҳрим, "Нефтчи" эса жамоам!"

Яқинда "Нефтчи" мураббийлар штабида иш бошлаган Андрей Фёдоровни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак.
Ўзининг бой тажрибаси билан эндиликда Нефтчига ёрдам берадиган Андрей Витальевич яна қадрдон жамоасига қайтганидан мамнун эканлигини биз билан бўлган суҳбатда яшириб ўтирмади.

- Фарғона менинг шаҳрим, "Нефтчи" эса жамоам. Бу клубда ўйнаб улғайдим. Энди бу жамоага мураббий сифатида ёрдам беришга қарор қилдим. Албатта бугунги кунда жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан ташвишдаман. Нефтчи илгари гранд клублар қаторидан юрган. Афсуски охирги йиллардаги натижалар кишини дилини хира қилади. Энди ушбу инқироздан олиб чиқиб кетиш учун мен ҳам бор билим ва маҳоратимни ишга саломан.

- Мураббийлар штабида Мурод Исмоилов ва Сергей Лебедов сингари ўзим учун қадрдон бўлган дўстларим билан ишлаш ёқимли.

- Ўзим ҳимоячи бўлганим учун бу ерда асосан мудофаа чизиғи вакиллари билан ишлайман дея олмайман. Бош мураббийнинг дастури бўйича иш олиб борамиз. Лекин кимгадир маслаҳатим керак бўлса, бажонидил беришга тайёрман. Вақти келса албатта ҳимоячиларимизга ҳам керакли кўрсатмалар бериб бораман", - дейди Андрей Фёдоров.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика