Андре Виллаш-Боаш: "Бэйлнинг кетиши "Тоттенхэм"да жамоавий ўйинни яхшироқ йўлга қўишга имкон яратди"

2 окт 2013, 21:14
"Анжи"га қарши кечадиган Европа Лигаси гуруҳ босқичи ўйини олдидан "Тоттенхэм" бош мураббийи "Спорт Экспресс" муҳбирига интерью бериб, унда Бэйлнинг кетиши "Тоттенхэм" фойдасига ишлаганини айтиб ўтди.
"Гарет жудаям фойдали футболчи эди. У бир ўзи индивидуал ҳаракатлари эвазига ўйин тақдирини ҳал қила оларди. Бироқ унинг жамоадан кетиши бизга жамоавий ўйинга асосий эътиборни қаратиш имконини берди. Эриксен? Кристиан жуда истеъдодли футболчи. У бизнинг келажагимиз", деди Виллаш-Боаш.

Манба: football.kulichki.net