Андре Виллаш-Боаш: “Адебайорда “Тоттенхэм”ни тарк этишга имкониятлар бор эди”

13 сен 2013, 14:20
“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш, клуб ҳужумчиси Эммануэл Адебайорга бир нечта клуб қизиққанлиги тўғрисида айтиб ўтди.

“Адебайорда “Тоттенхэм”ни тарк этишга имкониятлар бор эди. Бироқ у бу таклифларнинг ҳеч бири билан қизиқмади.

Аммо биз футболчига ва унинг агентига бизга келиб тушаётган таклифлар бўйича ҳар доим хабар бериб турамиз”, - дейди Виллаш-Боаш.

Аввал берилган хабарларда, шундай клублардан бири ЦСКА бўлгани маълум қилинган эди.


Манба: sports.ru