

Бош ҳакам – Екатерина Монзуль (Украина)
Ён ҳакамлар – Марина Стрелецкая ва Светлана Грушко (иккиси – Украина)
ВАР учун жавобгар: Стефани Фраппар (Франция)
Тарихда илк бор Англия терма жамоаси иштирокидаги ўйинни аёл киши бошқариб боради.
Монзуль халқаро тажрибага эга ҳакам ҳисобланади. У шу пайтгача Миллатлар лигаси, шунингдек, аёллар ўртасидаги Европа чемпионати ва Украина Премьер-лигасида фаолият юритган.
Андорра – Англия учрашуви 9 октябрь куни ўтказилади.



