UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  2 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  4 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  16 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  6 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  26 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда Янгиликлар

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Жамоамизни Андижонда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.
Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдон ҳамда олимпия захиралари спорт коллежи залида ўтказилмоқда.

Иккинчи йиғинга айрим ўзгаришлар киритилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур йиғин 15 январгача эмас, 20 январга қадар Андижонда олиб борилади. Шундан сўнг жамоамизнинг йиғини Тошкентга кўчади. 11 январь куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ўтказишади. 18 январь куни эса “Навбаҳор” жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ўйин Андижонда ўтказилади. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда жамоада бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтказиляпти. Никита Павленко, Вусол Магеромов ва Акмал Ортиқов машғулотларда иштирок этишаётганини аввал айтиб ўтгандик. Улардан сўнг таркибга Муҳиддин Худоёров, Омад Тойлоқов ва Қаҳрамон Баҳодиров қўшилишди. Ўз вақтида “Бунёдкор”да фаолият олиб борган ёш дарвозабон Худоёров жароҳат туфайли ўтган йили ҳеч қаерда ўйнамади. Тойлоқов билан Баҳодиров Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан келишди. Бугун таркибга яна яна икки нафар футболчи келиб қўшилди.

“Нефтчи”нинг собиқ посбони Хуршид Хўжаев ва ўтган йили “Чуст-Пахтакор”да ўйнаган ҳужумчи Низом Норов жамоамиз машғулотларида иштирок этишяпти.

Жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳозирча кўрикдан ўтказилмоқда. Агар улар йиғинларда ўзларини кўрсатишса жамоада қолишади.

Жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимов тайёргарлик тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

– Машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боряпмиз ва футболчилар астойдил шуғулланишяпти. Тайёргарлик режамизга кичик ўзгартириш киритиб 20 январга қадар шу ерда шуғулланадиган бўлдик. Шундан сўнг йиғинни Тошкентда давом эттирамиз. Айни пайтда янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Бизга маъқул келган ўйинчиларни жамоада олиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика