UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  0 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  2 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  2 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  11 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12

"Андижон" машғулотини кузатиб Янгиликлар

"Андижон" машғулотини кузатиб

Жорий мавсум яна олий лигага қайтган "Андижон" бугундан ўз қароргоҳида йиғилди.
"Бургутлар"нинг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган "Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати"нинг сунъий қопламали майдонида ўтган бугунги машғулоти қарийб икки соатга яқин вақт давомида ўтди.

Машғулотни Азамат Абдураимов билан ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин олиб борди.

Дарвозабонларни эса маҳаллий мураббий Абдурашид Исмоилов шуғуллантирди.
Машғулотнинг дастлабки қисми енгил югуриш билан бишланди. Ундан сўнг "квадрат" ташкил этилди.

Машғулот тугашига чамаси 30-40 дақиқа қолганида эса футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўйин ташкил этилди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Сергей Смородин, Юрий Цой, Икром Ибрагимов, Даврон Турсунов, Баҳром Абдураҳимов, Андрей Сидоров, Асқар Жадигеров каби ўйинчилар маълум сабабларга кўра бугунги ўтказилган машғулотда иштирок этмади.

Таркибга янги келиб қўшилганлар ҳам бир талай. "Шўртан аъзоси Иброҳим Отахонов яна "Андижон"га қайтган. "Хотира-79" дарвозабони Акмал Ортиқов, "Чуст-Пахтакор"дан Суҳроб Нўъмонов, "Нефтчи"дан Иззат Ғаниев ҳамда бошқа яна бир қатор водийлик ёшлар жамоа кўригидан ўтиш учун Андижонга келган.

Жамоанинг дастлабки йиғини 29 декабрга қадар Андижонда ўтади.

Айтишларича ушбу йиғин давомида иккита синов-назорат учрашуви ҳам ташкил этилади. "Навбаҳор" билан "ЎзДонгЖу" бу борада рақиб сифатида тилга олинмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика