"Манчестер Юнайтед" "Брайтон" ярим ҳимоячисини сотиб олишга яқин

20 авг 2026, 10:15
"Манчестер Юнайтед" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балеба билан шартнома имзолашга яқин.

Бу ҳақда "The Athletic" журналисти Давид Орнштейн хабар бермоқда.

"Қизил иблислар" 22 ёшли камерунлик футболчи учун тахминан 60 млн фунт таклиф қилишмоқда. Яна 5 млн фунт бонуслар кўринишида кўзда тутилиши мумкин.

"Брайтон" Балеба учун кўпроқ маблағ олмоқчи. Клублар музокара олиб боришмоқда ва муросага келишга умид қилишмоқда.

Ўтган мавсумда Балеба АПЛнинг 31 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/David_Ornstein