

Унда олий ва биринчи лига клублари иштирок этади. Эртага мазкур чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. «Андижон» ишқибозлар клуби етакчиси Нодирбек Тўйчиевнинг хабар беришича, бу йил ҳам ишқибозлар клубига аъзо бўлишни хоҳловчилар эртанги мусобақага келишлари сўралади. Унда бу йилги ишқибозлар клубига аъзолик ҳамда бир қатор масалалар юзасидан маслаҳатлашиб олинади. Шу боис эртага андижонлик футбол ишқибозларини Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «ФИМИ» стадионига соат 09:30га келишлари сўралади.




