UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Андижондаги стадион Кенияга ёқмадими ёки ўзимизга? Янгиликлар

Андижондаги стадион Кенияга ёқмадими ёки ўзимизга?

Ҳа, Андижондаги майдон ҳолати яхши эмас. АПЛ ёки Ла Лига стадионларидан узилмай қолган кўзларимиз, “Соғлом авлод”нинг бетоб ҳолатини қабул қила олмайди.

Мен авваламбор журналистман, олдин шу касб принципларини ҳимоя қилишга уринаман. Кейин эса амалдаги касбим этикаларига эътиборли бўлишга интиламан. Ҳозир ПФЛ ичида эканимдан келиб чиқиб, балки объектив фикр билдира олмасман. Аммо ҳеч бўлмаганда ўйлаб кўришга арзирли бир нима қолдиришим мумкин. Championat.asia менга шунинг учун ҳам керак.

Давлат ва хусусий инвестор ўртасидаги энг катта фарқ биласизми қаерда? Бири оқсоқланаётган томонни кўтариш ҳақида ўйлашга мажбур, ундан шуни талаб қилишади. Иккинчи тараф эса кўпроқ фойда келтираётган томорқасига янада кўпроқ эътибор бериши шарт, унга олдин иқтисод, кейин эса сиёсат. Чунки муаммоли нуқтаси билан кўп ўралашиб қолса, катта кемаси чўкиб кетиши катта эҳтимол. Андижондаги халқаро ўртоқлик ўйини ва стадионнинг ҳолати ҳақида гап кетганида шу нарса ҳақида кўпроқ ўйладим.

Ўша стадионнинг аҳволи яхши эмаслигини футболни тушунмайдиган одам ҳам кўриб турибди. Бироқ мамлакат футболини кўтариши керак бўлган томон ўзининг мана шу нозик нуқтасини ўз ҳолига ташлаб қўя олмайди ва Кенияни шунинг учун ҳам биринчи галда Андижонга юборади. Стадион чимини тез фурсатда кўнгилдагидек қилиш имконсиз. Бироқ ечиниш ва ювиниш хоналари, стадион атрофидаги баъзи ишларга улгуриш мумкин. Андижонликлар мана шунинг ҳаракатига тушди. Халқаро ўйин масъулиятига муносиб жавоб бериш учун интилди. Нима демоқчиман, Кения келиб кетадиган жамоа. “Андижон” клуби эса бир қатор ишлар амалга оширилган мана шу майдонда бутун бир мавсумни ўтказади. Яъни, стадионда қилинган ишлар ўзимиз учун қолади.

Шунингдек, Андижоннинг фаолликда намуна мухлислари бир қанча вақт давомида катта футболдан узилиб қолди. Наманган ва Фарғонадаги Суперлига шоуларини ҳаммамиз кўрдик. Ва нега энди Андижонда ҳам шу каби ўйин бўлмаслиги керак? Ахир у ҳам бир қўлимизнинг қайсидир бармоғи, уни кесиб ташлай олмаймиз. Кеча кўрдикки, мухлислар бу ерда катта футболни соғинган. Улар мавсумни мана шундай руҳият билан бошлаб олса, балки “Андижон” клубини йил давомида шундай қўллаб-қувватлар, деган ширин хаёл ўтади.

Кения энди шароитлари нисбатан анча яхши бўлган “Истиқлол”га келади. Фарғона мухлислари энди эстафетани қабул қилиб олади. Мен ишонаманки, кейинги шундай халқаро ўйинлар Сурхон воҳасида, Хоразм ёки Нукусда ҳам ўтар, ёмонми? Терма жамоаларнинг барча ўйинларини осонгина Тошкентда ўтказиш ҳам мумкин. Аммо ўзимиз бу тенденцияга қарши йиллар давомида курашдик. Вилоятдан бўлган футбол мухлислари ҳам тенг ҳуқуқли бўлиши керак деб ҳисобладик.

Энди бош мавзуга қайтаман. Мен авваламбор журналистман. Ва стадионнинг ҳолатини кўрсатиб берган ҳамкасбларимнинг ишларига тўғри муносабатдаман. Биз маълумот беришимиз керак, хулосани эса одамларнинг ўзи чиқариб олади. Бироқ ўша Андижондаги стадион ҳақида ҳангома қилган ва футбол жамоатчилигини мазаҳ қилганлар ҳам бўлди. Мана шундайлар борлиги учун ҳам шу мақолани ёзишга қарор қилдим.

Кениядаги ҳамма стадионлар “Олд Траффорд” даражасида деб ўйламайман. Рақиб учун кечаги каби стадионлар бегона эмас. Аммо биз шу каби ўйинлар орқали қайсидир вилоятга яхши бир нима бера олсак, менимча ҳақиқий ютуғимиз шу. Ҳар қалай иш юрди, таъмир бўлди, мухлислар Осиё чемпиони бўлган жамоа иштирокидаги қизиқ бир футболни томоша қилди. Хўжа кўрсин учун ҳаммага “Бунёдкор”ни кўрсатиб юбораверсак, қолган стадионларга қачон эътибор бўлади?

Муаллиф :
Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика