UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  47 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади Янгиликлар

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади

Суперлига қатнашчиси "Андижон" жамоасида яна янги мураббий иш бошлади.

Узоқ йиллар давомида жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилган собиқ футболчи Расул Раҳмонов эндиликда мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 

2015 йилги мавсумда турли сабабларга кўра, оғир жарохатларни енгиб ўта олмаган Раҳмонов бутсаларини михга илишга қарор қилганди. 

Шундан сўнг Раҳмонов мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўришга аҳд қилиб,  2016 йил аввалига ёшлар жамоасида, кейинчалик асосий жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлади. 2017 йилда биринчи лигада иштирок этган "Андижон"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритди. 2018-2020 йиллар давомида вилоят иккинчи лигасида иштирок этувчи "УзСемЮнгКо" жамоасини мустақил бошқарди. Ўтган мавсум "Д" тоифали мураббийлик лицензиясига бўлган курсларни муваффақиятли ўтказиб, мураббий сифатида етарлича малакага эга бўлди. 

Шу боис клуб раҳбарияти Расул Раҳимовични футболчи сифатида жамоага бўлган садоқатини, мураббий сифатида эса интилувчан ва мехнатсеварлигини инобатга олиб "Андижон" жамоасига таклиф этди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика