UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  14 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди Янгиликлар

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди

Юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, маҳаллаларда миллионлар ўйинига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “Чарм тўп-2019” мусобақаси ташкил этилган.

Мазкур мусобақа Андижон вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, кеча турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтди.

Бош соврин учун кураш Шаҳрихон туманининг “Якка тут” МФЙ ва Избоскан туманининг “Туячи” МФЙ жамоалари ўртасида кечди. Мусобақанинг финал учрашуви Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Андижон-Академия”сининг сунъий қопламали майдонида кечди. Финални собиқ футболчи, эндиликда ўзини ҳакамликда синаб кўраётган Лочин Долимов бошқариб борди.

Қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган учрашувнинг асосий тайми 2:2 ҳисоби билан якунига етди. Ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Лотореяда шаҳрихонликларнинг омади чопди дейиш мумкин. Сабаби “Якка тут” МФЙ жамоаси пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида устун келиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин якунлангач, мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда Андижон вилоят ҳокимлиги, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилоят ёшлар иттифоқи вакиллари сўзга чиқиб, ҳаваскор футболчиларга ўз дил изҳорларини билдириб, эсталик учун бир қатор совғалар, медаллар ва Кубокларини топширди.

Шу тариқа “Чарм тўп-2019” республика миқёсидаги мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди.






Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика