UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Андижонда Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар иштирокида ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди Янгиликлар

Андижонда Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар иштирокида ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди

Жорий мавсумдан бошлаб маҳаллалардаги ҳамда ўқув-юртларида тахсил олаётган ёшлар ўртасида футболни кенг тарғиб этиш мақсадида ҳозирда фаолият олиб бораётган ва фаолиятини тугатган машхур футболчилар иштирокида турли учрашувлар ўтказилиши анъанаси йўлга қўйилмоқда.

Бугун Андижон шахридаги "Олимпия заҳиралари коллежи" мажлислар залида “Андижон” футбол клуби мутасаддилари, Вилоят касб-ҳунар таълим бошқармаси вакиллари, Вилоят маҳалла кенгаши аъзолари, ёш футболчилар, "Андижон" футбол клубининг фахрий футболчилари, клуб фан-клуби аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ПФЛ Мухлислар билан ишлаш бўлими мутахассислари ҳам қатнашишди.

Унда Вилоят касб-ҳунар таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тоҳир Бадалов, Вилоят маҳалла кенгаши раиси ўринбосари Дилшодбек Тожибоев, "Андижон" футбол клуби бош директори Ориф Маматказин, спорт директори Исломбек Рустамов, матбуот котиби Одилбек Толипов, фахрий футболчилар – Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Рахим Қодиров, клубнинг бир қатор фан клуби аъзолари ва ёш спортчилар иштирок этишди.  

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, спортнинг футбол турини мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш, стадионга мухлисларнинг ташрифини ошириш ва уларга кенг шароитлар яратиб бериш, шунингдек ёш футболчилар фахрий футболчилардан ўзлари учун керакли бўлган маслаҳатлар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

Учрашувда иштирок этган ёш футболчилар "Андижон" футболи собиқ тўпурари, фаолияти давомида "Андижон", "Пахтакор" ва "Нефтчи" каби жамоаларида тўп сурган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаевга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика