UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  2 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  13 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

"Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари дўст бўлишга келишиб олишди Янгиликлар

"Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари дўст бўлишга келишиб олишди

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Водий дербиси бўлгани учун ҳам бу ўйин анча қизиқ кечиши кутиляпти. Биласиз, водийда жамоалар қайси ўринни эгаллаб турганидан қатъий назар ўзаро баҳс олиб борганда майдонда қаттиқ кураш кечади. Шунингдек, мухлислар ҳам бор куч-ғайрат билан ўз севимли жамоаларини қўллашга ҳаракат қилишади. 

Бугун бўлиб ўтадиган "Андижон" - "Навбаҳор" баҳси олдидан ҳар икки жамоанинг ашаддий ишқибозлари бир жойга тўпланиб ўзаро дўстлик ришталарини боғлаш тўғрисида келишиб олишди. Бу таклиф кимдан чиққан бўлса ҳам жуда яхши ўйлабди деймиз. Чунки футбол  пайтида майдонда икки жамоа курашади. Мухлислардан сўраладигани эса ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш. 

Рақиб жамоани ёки мухлисларини ҳақорат қилиш, менсимаслик ёки бошқа хунук ишлар бизга ярашамайди. Европа томонларда кўп кўрганмиз, мухлисларнинг бир-бири билан жанжаллашганини. У - Европа, нима қилса қилаверсин. Бизнинг йўриғимиз бошқа. Бизда осиёликларга хос маданият ва хотиржамлик бор. 

Бугунги тадбирнинг асосий ташаббусчиларидан бири "Андижон" фан клуб етакчиси Нодирбек Тўйчиев бўлди. Икки жамоанинг ашаддий мухлислари бир ерга тўпланиб ўйиндан олдин ўзбекона чойхона ташкил қилинди. Ишқибозлар яхши кайфиятда ўзаро суҳбатлашиб ўтиришди. Бироздан сўнг, аниқроғи 18:00да "Андижон" ва "Навбаҳор" ўртасида футбол учрашуви бошланади. Ўйлаймизки, ўйин пайтида ҳам мухлислар ўз хулқлари билан бир-бирларига намуна бўлишга ҳаракат қилишади.


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика