"Андижон" – "Турон" учрашуви Наманганда бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
24 июл 2021, 22:25
Водий дербиси Наманганда ўтказилади.

ЎзПФЛнинг маълум қилишича, Coca-Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган “Андижон” — “Турон” ўйини прожектор билан боғлиқ муаммо сабабли Андижонда ўтказилмайди.

"Андижон" футбол клуби мазкур турни номинал мезбон сифатида Намангандаги "Марказий" стадионда ўтказади. Учрашув 31-июль — шанба куни 20:00 да старт олади.

Томонларнинг иккинчи даврадаги ўзаро ўйинига режа бўйича Яйпан шаҳри мезбонлик қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ расмий канали