UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

“Андижон-Турон” футзал жамоаси назорат учрашуви ўтказди Янгиликлар

“Андижон-Турон” футзал жамоаси назорат учрашуви ўтказди

“Андижон” футбол клуби қошидаги “Андижон-Турон” футзал жамоаси ҳам янги мавсумга ҳозирлик ишларини олиб бормоқда.

Жамоанинг ўқув-йиғинига собиқ футзалчилар Хайрулло Тожибоев ва Шавкат Муҳитдинов бошчилик қилмоқда. Таркибда асосан ёш футзалчилар эканлигини айтиш лозим. “Андижон-Турон” ўтган ҳафта ўз уйида “Навбаҳор” футзал жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган баҳсда наманганликлар 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ушбу синов-назорат ўйини орқали мураббийлар таркибдаги футзалчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Мураббий Хайрулло Тожибоев тайёргарлик ҳақида қисқача шундай деди: - 10 январдан янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаганмиз. Ҳозирча кунига бир маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Таркибда асосан ёшлар эканлигини айтиш лозим. Уларни тарбиялаб борамиз ва курашчан жамоа шакллантиришга харакат қиламиз. “Андижон” футбол клуби раҳбарияти томонидан футзал жамоасига жиддий эътибор қаратилмоқда ва бизни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдираман.  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика