UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи Янгиликлар

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи

Хабарингиз бор, яқинда “Андижон” жамоасида бош мураббий истеъфоси юз берди.

Бунгача жамоа бошқарув постида ишлаб келган Александр Хомяков ўз аризасига кўра, “бургутлар” лагерини тарк этди. Шунингдек унинг яқин ёрдамчиси бўлган Жамшид Саидов ҳам ўз аризасига кўра жамоа билан хайрлашди.

 

Шу боис эндиликда “Андижон” футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабига янги мутахассисларни таклиф этишни режалаштириб турибди. Олинган маълумотларга кўра, андижонликлар Рауф Инилеевга таклиф юбормоқчи. 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийси дея эътироф этилган 70 ёшли мураббий яқин орада “Андижон” раҳбарияти билан музокарага киришиши мумкин. Мухлислар яхши билишса керак, Рауф Талгатович 2006 йили “Андижон” жамоасини бошқарганди. Ўша йили биринчи даврани жамоа 5-ўринда якунлаган бўлса-да, Инилеевга чиқиш эшиклари кўрсатилиб, унинг ўрнига Эдгар Гесс олиб келинганди. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Инилеев бу сафар “Андижон”га маслаҳатчи мураббий сифатида келиши мумкин. Чунки бош мураббий лавозимига Диёрбек Мирзабоев асосий номзод эканлигини айтиш мумкин. 2018 йилдан буён жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган 35 ёшли Диёрбек Мирзабоев клуб раҳбариятининг қарорига кўра, эндиликда бошқарувни ўз қўлига оладиган бўлди.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика