UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  6 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди Янгиликлар

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди

Теглар :  Андижон
Хадемай мамлакатимизда катта футбол мавсуми старт олади.

Аниқроғи бахорнинг илк кунларидан Суперлига мусобақаси бошланиш арафасида. Бўлажак чемпионатга астойдил тайёргарлик кўраётган “Андижон” футбол клуби энг аввало ўз мухлисларини мазмунли ўйинлари билан юқори кайфият улашиш ҳамда ишқибозларга стадионда қулайлик яратиш бўйича бир қатор ташкилий ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, клуб маркетинг хизмати янги мавсум олдидан “Андижон” жамоасининг уй ўйинларига кириш хуқуқини берувчи мавсумий чипталарни жорий этди.

Мавсумий чипталар 7-8-9-10-11-12-13-21-22-23-24-25-26-27-28-секторларга чиқарилган.

Хабарингиз бор, 2019 йилги футбол мавсуми олдидан “Соғлом авлод” стадиони янгича кўринишга келтирилмоқда. “Андижон” жамоасининг ҳар бир уй учрашувига кириш хуқуқини берадиган мавсумий чипталарнинг нархи 400,000 сўм қилиб белгиланган.

Ушбу мавсумий чиптани сотиб олишнинг қулайлик томони шундаки, Сиз ҳар бир ўйин олдидан чипта сотиб олишдан мосуво бўласиз. Қолаверса бу орқали “Андижон” футбол клубининг ривожи учун ўз хиссангизни қўшган бўласиз.

Мавсумий чипталарни сотиб олиш Сиз хоҳлаган усулда амалга оширилади. Мурожаат учун манзил: 3 кичик даҳа, “Халқлар дўстлиги” стадиони.

Телефонлар:
+99874 226 70 27
+99874 226 10 47
+99899 907 10 13
+99893 413 99 99

Фақат соат 09:00дан 18:00га қадар телефон қилишингиз мумкин бўлади.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика