UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  13 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин Янгиликлар

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин

Теглар :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон”нинг йиғини Тошкентга кўчди.

Жамоа аъзолари бугун эрталаб “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтказилди. Тушликдан сўнг эса “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонда машғулот бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бу Бахтиёр Ашурматовнинг янги жамоасидаги илк машғулоти эди. Янги мураббий жамоага ўзгача муҳит олиб кирганини пайқаш қийин эмас. Ҳар йили профессионал футбол лигаси томонидан тақдим этиладиган янги тўплар ҳам жорий мавсум учун бугун олиб келинди ва машғулотда футболчилар янги тўп билан ишлади. Машғулотга чиқишдан олдин “Macron” спорт фирмасининг эпикировкаси жамоа аъзоларига тақдим этилганини ҳам айтиш лозим. 

Қолаверса Бахтиёр Аъзамовичга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум бўлди. Унга кўра, Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев бу йил “Андижон” мураббийлар штабида фаолият юритади. Дарвозабонлар мураббийи борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмади. 

Мураббийлар штаби айни дамда таркибдаги барча футболчиларни синчиковлик билан кузатмоқда. Эртага “Обод”га қарши кечадиган баҳсдан кейин айрим футболчиларга жавоб берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз “Обод” билан ўйин “Обод” стадионида соат 11:30да бошланиши режалаштирилган. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика