

"International Champions Cup"доирасида 2014 йилнинг 2 август санасида Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Испаниянинг "Реал" жамоалари ўзаро беллашишган. "Мичиган" стадионида деярли 110 минг мухлис қаршисида кечган баҳсни "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Андер Эррера ёдга олди.
"Биз АҚШда "Реал"га қарши қандай ўйнаганимиз ёдимда. Стадионда 110 минг мухлис ва уларнинг 80% қизил эди", - деб айтиб ўтди Эррера.
Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда "Манчестер Юнайтед" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган эди.







