Андер Эррера нима сабабдан Месси ва Рамоснинг ПСЖга дарҳол мослаша олмаганини изоҳлади
24 дек 2021 22:29
Янгиликлар
Андер Эррера нима сабабдан Месси ва Рамоснинг ПСЖга дарҳол мослаша олмаганини изоҳлади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера испан матбуотига кенг интервью бериб, унда Париж жамоаси ҳақидаги бир қанча саволларга жавоб қайтарди.
Жумладан, футболчи мавсумнинг биринчи ярми жамоанинг янги юлдузлари Лионель Месси ва Серхио Рамос учун унчалик муваффақиятли бўлмаганига изоҳ берди.
"Улар 15 йилни фақат ўз клубларида ўтказди, янги жамоага кўчиб ўтиш ва мослашиш осон эмас. Бундай ҳолларда жамоага мослашиш учун вақт керак бўлади. Ҳатто "Ливерпуль" бошқарувидаги Клопп ҳам дастлабки йилларда ҳеч нарса ютолмаган. Лео дунёда биринчи рақамли эканлигига шубҳа йўқ. Энг зўр футболчилар ҳар доим бир-бирини тушунишади, шунинг учун келгусидаги муваффақиятимизга ишонаман", - деди Эррера.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар