

"Тўғрисини айтсам, шанба кунги баҳс учун таркиб танлаш мен учун ҳақиқий бош оғриғи, чунки "Парма" билан ўйнаган футболчилар асосий таркибга муносиблигини исботлашди, "Торино" билан майдонга тушганлар ҳам шундай.
Шаҳардагиларнинг футболга бўлган меҳри туфайли "Наполи"ни танладим. Ўзгаришлар киритишга ҳаракат қиляпмиз ва ҳозирча бу фойда бермоқда" - дейди Анчелотти.
"Ювентус" ва "Наполи" ўртасидаги учрашув 29 сентябрь куни туринликларнинг уй аренасида бўлиб ўтади.


