Анчелотти: "Хави қандай ўйинни кўришни хоҳлаётганини аниқ билади. У билан жамоа юксалади"

Narzulla Saydullayev
11 янв 2022, 23:28
12 январь куни бизни "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги Испания Суперкубоги доирасидаги қарама-қаришилик кутмоқда.

Ушбу ўйиндан олдин "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти бир неча саволларга жавоб берди.

– Хавининг қўл остидаги "Барселона" сизга ёқяптими?

– Албатта менга ёқяпти. Сабаби, Хави қандай ўйинни кўришни хоҳлаётганини аниқ билади. Хавида "Барселона"нинг шахсияти бор. У билан жамоа фақат юксалади.

– 17 очколик фарқ жамоалар даражасидаги тафовутни акс эттирадими?

–  Ўйин 0:0 ҳисобидан бошланади. Ҳисоб бошида тенг бўлади. Ўйин "Камп Ноу"да бўлганида ҳам, "Барселона"да Хави бўлмаган пайтда ҳам шундай эди, -дейди Карло Анчелотти. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги ўйин 12 январь куни 23:59 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: As