Анчелотти "Реал"нинг икки футболчисини "Бавария"га ўтишга кўндирмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 фев 2016, 16:10
"Бавария"нинг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти ёзда "Реал"нинг икки футболчисини Мюнхенга олиб келмоқчи.

Маълум бўлишича, Германияга Хамес Родригес ва Карим Бензема йўл олиши мумкин. 53 ёшли Анчелотти бу футболчиларни "Бавария"га ўтишга кўндирмоқчи. "Қироллик клуби" раҳбарияти режимни бузаётган ва машғулот жараёнида муаммоларга дуч келаётган Родригес билан хайрлашишга тайёр.

Анчелотти "Бавария"ни тарк этиши мумкин бўлган Роберт Левандовски ўрнини Карим Бензема билан тўлдимоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.es