Анчелотти: "Реал"ни бошқарганимда, Флорентино Перес мураббийлари тарихини билардим"

Aslanov Jasurbek
5 дек 2016, 10:21
"Реал" собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Бавария"да ишлаётган Карло Анчелотти испан грандидаги иши ҳақида сўзлаб берди.

"Реал"ни бошқарганимда клуб президенти Флорентино Перес мураббийлари тарихини билардим. Улар ғалабаларга эришганига қарамай ҳайдалган эди. Чемпионлар лигаси финалининг сўнгги 5 дақиқасида ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини ҳис қилиб, бор эътиборимни ўйинга қаратгандим. Чемпионлар лигасидаги 10-муваффақият мавсумдаги асосий мақсадимиз эди ва катта байрам уюштирилди. "Реал"даги иккинчи мавсумимда декабргача яхши ўйнадик, кейин омадсиз ўйинларимиз бошланди" - дейди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fox Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›