Анчелотти "Реал"да яна бир йил қолади, у "Лестер" ва "Реймс"нинг таклифини қабул қилмади
09 июн 2024 01:26
Янгиликлар
Анчелотти "Реал"да яна бир йил қолади, у "Лестер" ва "Реймс"нинг таклифини қабул қилмади
Давиде Анчелотти "Реал"да қолади.
"Реал" мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва ёрдамчиси Европада бош мураббийликка бир неча таклифлари бўлишига қарамай, Мадрид клубида яна бир йил ишлашни режалаштирмоқда.
34 ёшли Давиде Анчелоттида "Реймс" ва "Лестер"дан таклиф бор. Икки клуб ҳам Давидени янги лойиҳаларида кўришмоқда.
Аммо, итальян ҳозирда "Реал"да яна бир йил қолмоқчи. У эҳтимолий таклифларга эшик ёпмай ва потенциал номзодлар билан учрашувларни истисно этмаган ҳолда Карло билан бирга "Сантьяго Бернабеу"даги фаолиятини якунламоқчи, сўнгра у тўғри келадиган клубда бош мураббий бўлмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар