Анчелотти мураббийлик фаолиятидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди

Eldor Akmurzayev
23 май 2021, 22:50
Англия чемпионати охирги турида “Эвертон” сафарда “Ман Сити”га 0:5 ҳисобида ютқазди.

Бу Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятидаги энг йирик мағлубият сифатида ёзилди. Бугунгача унинг бошқарувидаги жамоалар 1166 та ўйин ўтказиб, бешта тўп фарқи билан таслим бўлмаганди.

Италиялик мутахассис “Ювентус”, “Милан”, “Бавария”, ПСЖ, “Реал”, "Челси", "Наполи" ва бошқа жамоаларда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports