

Мадридликлар устози Карло Анчелотти ишончли ғалабадан кейин ўз фикрларини айтди
“Асенсио кўрсатмаларимни бажармоқда, шу туфайли у ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Аммо энг муҳими, у ўзининг энг яхши фазилатларини кўрсатмоқда.
Менга кўпроқ ўйин сифати ёқди, лекин 2-голдан кейин шиддат ва ритмни тушурганимиз маъқул келмади. Бизга одатдаги самарадорликни кўрсатолмадик.
Каземиро, Кроос ва Модричнинг савияси жуда юқори, улар ҳали ҳамон дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячилари. Уларнинг динамикаси мени ҳайратга солиди, улар мен сўрамаган нарсаларни ҳам амалга оширади, чунки барчаси маҳорат туфайли содир бўлади.
Муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Винисиус Жуниорни алмаштирдим. Ўйин бироз асабий кечди”, дейди Анчелотти.



