Анчелотти: "Гвардиола - даҳо"
31 дек 2019 20:28
Янгиликлар
Анчелотти: "Гвардиола - даҳо"
"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гвардиола - фантастик мураббий, у билан муносабатларимиз яхши. Бир-биримизнинг жамоаларимиз камдан-кам тўқнаш келса-да, у билан кўп бора анжуманларда кўришамиз. Бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Умуман олганда у даҳо мураббий. Шу боисдан у майдонда ўзгача ҳаракатларни амалга оширади.
"Манчестер Сити"га қарши фантастик ўйин бўлади. Рақиблар жуда ҳам кучли, бироқ бизда ишонч етарлича. Ажойиб жисмоний ҳолатдамиз. Англия ва Европанинг энг кучли жамоасига қарши баҳслашишимиз бизга куч беради", - деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар