UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади" Янгиликлар

Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа таркибида бўладиган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

"Мен хафа эмасман, бахтли ҳолда кетяпман. Бу ерда қилган барча ишларимиздан бахтлиман. Миннатдорман. Бу ажойиб давр бўлди.

Клуб ва президент билан ҳеч қачон муаммоларим бўлмаган, ҳамма нарса келишилган эди. Ҳаммаси яхши. Флорентино Перес биринчи кундан то охирги кунгача мени қўллаб-қувватлади.

Эртага жуда ҳиссиётли кун бўлади. Агар йиғласам, кўзёшларимни яширмайман. Бу кунни Лука билан баҳам кўраман... афсона, фантастик ўйинчи. Лука билан хайрлашув ажойиб бўлади.

Айтиш мумкинки, Модричнинг кетиши билан "олтин" авлод даври якунланмоқда. Карвахаль ҳали ҳам жамоада, бироқ у ҳозирда жароҳатда. Аммо футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади. Бундан олдин Каземиро, Криштиану Роналду ҳам кетган эди... Шундай бўлса-да, "Реал" дунёдаги энг яхши клуб бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Хабига барча яхшиликларни тилайман. Унда бу жамоани бошқариш учун зарур бўлган сифатлар бор ва умид қиламанки, бу унга ёқади.

"Реал"даги энг яхши ўйин? Айтиш жуда қийин. Биз барчамиз ПСЖ, "Челси" ва "Сити"га қарши ремонтадаларни эслаймиз. Буни унутиб бўлмайди.

Менинг "Реал" билан асал ойим абадий давом этади – бу менинг ҳаётимдаги клуб", – деди Анчелотти.

Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика