Анчелотти "Эвертон"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи
31 дек 2019 10:20
Янгиликлар
Анчелотти "Эвертон"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи
Ярим ҳимоячи Хамес Родригес "Реал"дан кетиши мумкин.
Хавбек мавсумнинг биринчи қисмида бош мураббий Зинедин Зидан ва "қироллик клуби" президенти Флорентино Пересларни ўз ўйини билан хурсанд қила олмади.
"Реал" Хамес учун яхши таклифлар бўлса, кўриб чиқишга тайёр. Футболчи учун асосий даъвогар клуб "Эвертон" бўлиб турибди. Мерсисайдликлар бош мураббийи Карло Анчелотти Родригес билан "Реал" ва "Бавария"да бирга ишлаган.
"Эвертон" ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Хабар берилишича, "Эвертон" "Реал" ва агент Жорже Мендешлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар