UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  7 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  30 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози Янгиликлар

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг сотиб олинишига розилик билдирди.

"Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди бир қанча вақтдан буён Европа грандлари кузатувида бўлиб келаётган эди. Бразилияни тарк этиш учун 18 ёшга тўлишини кутаётган ёш иқтидор эгаси учун Мадрид клубидан ташқари ПСЖ ва "Челси" жиддий рақобатга киришган эди. 

Жанубий Америка вакили футболчи учун "қироллик клуби"дан 61 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, айрим шартлар амалга ошса, "Палмейрас" кўшимча 11 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади. Эндрикнинг Ла Лига чемпиони сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб қолди. У 2024 йилда расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Эндрик жорий мавсум жами 14 та ўйинда иштирок этди ва 10 бор самарадорлик ("9+1") намойиш этди. У ушбу ўйинларда 2 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика