Анчелотти: "Биринчи бўлим ҳеч кимга ёқмади"

Mirjalol Normatov
20 фев 2022, 12:12
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ЛаЛига доирасида "Алавес"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Ўйин муҳим эди. Биринчи бўлим қийин ўтди. Бизга қандайдир сифатлар етишмади.

Ҳужумкор учлигимиз ўзини кўрсата олди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бўш ўйнадик, буни тўғирласа бўлади. Рақиблар эса прессингда жуда яхши ўйнашди.

Мухлисларнинг хуштакларига тўхталадиган бўлсам, улар бизнинг ўйинни шундай баҳолашди. Уларга биз кўрсатган ўйин маъқул келмади. Менимча ўйиннинг биринчи бўлимидан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›