Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"

Mirjalol Normatov
24 сен 2021, 22:55
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Карим Бенземанинг ўйинига юқори баҳо берди.

"У шундай ўйини билан "Олтин тўп"ни ютадиганлар рўйхатида бўлиши керак.

Каримда ушбу совринни қўлга киритиши учун вақт бор. Бу унинг сўнгги мавсуми деб ўйламайман. Бензема - вино мисоли, қанча эскирса шунча яхши", - деди Анчелотти.

Франциялик форвард 6 турда 8 гол ва 7 ассист қайд этди. Бу самарадорлик кучли бешлик лигаларида XXI асрда қайд этилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›