Анчелотти Азарнинг кетиши ҳақидаги саволга: "Мен ҳеч қачон футболчиларни қолишга мажбурламаганман. Агар ўйинчи кетишни истаса, эшиклар очиқ"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2021, 22:13
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Эден Азарнинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Агар Азар каби кўп ўйнамайдиган футболчи қўйиб юборишни сўраса, рухсат берасизми?

- Мураббийлик фаолиятимда ҳеч қачон кетмоқчи бўлган футболчини қолишга мажбурламаганман.

Бу ерда ҳеч қандай ортиқча саволга ўрин йўқ. Агар футболчи кетишни истаса, кетади. Бунга шубҳам йўқ, - деди италиялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›