UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  4

Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин Янгиликлар

Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин

ЎзПФЛ Суперлига клубларини регламентнинг 11.7-банди бўйича огоҳлантирди.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 11.7-банди қуйидагича баён қилинган: 

Мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг лицензиялар клубнинг ваколатли вакилига унинг имзоси билан тасдиқланган шахсий масъулияти остида қуйидаги шартларда тақдим этилади: 

- регламентнинг 10.18-бандида қайд этилган технология билан ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензия мавсум якунига қадар сотиб олинганлигини исботловчи ҳужжат Лигага топширилганда; 

- видеотаҳлиллар асосида футболчининг расмий учрашувлардаги статистик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берувчи марказлаштирилган компания билан тузилган шартнома Лигага топширилганда. Мазкур ҳужжатларсиз клуб 2002 йил ва ундан катта ёшдаги футболчи лицензиясига эга чиқа олмайди.

Лига мазкур бандни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида регламентга киритган бўлиб, у босқичма-босқич қатъийлаштириб келинди. Хусусан, ўтган мавсум мазкур банд ижросини амалга оширишда қатор клублар Лигага ёлғон маълумот тақдим этгани маълум бўлди ва уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. 

Жорий мавсумда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслиги учун регламентга юқоридаги кўринишда ўзгартириш киритилаётгани ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ Суперлига клубларига маълум қилинди. Лига мутахассислари ўтган уч ой давомида мазкур масала ва музокараларда клубларга амалий ёрдам кўрсатди. Шунга қарамай, айрим клублар ҳозирга қадар тегишли лицензияларни Лига рўйхатидан ўтказгани йўқ. 

Шундан келиб чиқиб, Суперлига илк турида бирор клуб майдонга фақатгина 2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан чиқиб келса, Лига мазкур жамоага катта ёшли футболчилар лицензиясини тақдим этмаган бўлади. Умид қиламизки, футбол мухлислари бу каби ҳолатларни тўғри қабул қилади ва ўз жамоаси раҳбариятидан профессионалликни талаб қилади", – дейилади ПФЛ баёнотида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика