Ана холос! "Ньюкасл" 135 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи

Alisher
16 июн 2020, 14:54
"Ньюкасл" "Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобилега қизиқмоқда.

Хабарингиз бор, инглиз клуби тез орада саудиялар қўлига ўтади ва жамоада катта ўзгаришлар бошланади.

Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди форварднинг трансфери учун 135 миллион евро тўлашга тайёр.

Италиялик футболчи жорий мавсум "Лацио" либосида А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport