Ана холос! "Интер"нинг ҳомийси "Наполи"га қарши ўйинни Милан соборида Мессининг сурати билан реклама қилди

Alisher
29 июл 2020, 14:58
"Интер" хўжайини Стивен Чанга тегишли Хитой телевизион гуруҳи Suning А Серия 37-тури доирасидаги "Наполи" (2:0)га қарши ўйинни ноодатий образда реклама қилди.

Ўйин Милан собори орқали реклама қилинди ва унда "Барселона" форварди Лионель Месси акси турарди.

Бир оз ўтиб эса расмий Suning медиаси суратни олиб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" 2021 йилда Месси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиши хабар қилинган эди.

Бундан ташқари, "Интер" собиқ раҳбари Маротта Мессининг отаси клуб штаб-квартираси ёнидан уй сотиб олганини ва орзулар рўйобга чиқишини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/CorSport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›