

15 февраль куни клубларимиз сўнгги ўтишларни амалга оширишади ва футболчиларни ПФЛдан рўйхатдан ўтказишади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Андижон" ва "Сурхон" клубларининг ПФЛ олдида катта қарздорлиги мавжуд. Бу дегани эса мазкур жамоалар янги мавсум учун ўз футболчиларини ПФЛда рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин. Яъни уларда бир кун муддат қолди холос.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ҳар иккала клуб ҳам Туркияда хорижий йиғинни ўтказмоқда.



