Амстердамда 100дан ортиқ "Ювентус" мухлиси ҳибсга олинди

Eldor Akmurzayev
11 апр 2019, 00:35
Амстердам полицияси ЕЧЛнинг ¼ финал "Аякс" – "Ювентус" учрашуви олдидан туринлик мухлисларни ҳибсга олди.

Гап шундаки, Италиядан ташриф буюрган мухлислар "Йохан Кройфф Арена"сининг кириш қисмида тартибсизлик келтириб чиқарган. Текширувлар давомида қоидабузарларнинг ёнидан пичоқ, ўткир тиғли буюмлар ва инсон соғлигига хавф солувчи предметлар аниқланган. Шу туфайли 120га яқин тартиббузарлар қўлга олиниб, сўроқ қилиш учун полиция маҳкамасига олиб кетилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia