UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  9 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  0 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  19 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  25 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган Янгиликлар

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган

Софьян Амрабат "Барселона"да ўйнаши кафолатланса, текинга ўйнашга тайёр эканини билдирган.

26 ёшли Амрабат Қатардаги Жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилардан бири бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси ўтган ойда "Барса"нинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлган эди. Бироқ Ла Лиганинг молиявий чекловлари сабабли Каталония клуби итальян жамоасини Амрабатни қўйиб юборишга кўндира оладиган таклиф жўната олмади.

Агар улар келишувга эришганларида Амрабат мавсум охирига қадар маошидан воз кечишга рози бўларди. "Камп Ноу"да ўйнаш унга ўзини каттароқ жамоада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлиши тайин эди.

Испан клуби Ла Лига томонидан қаттиқ молиявий назорат остида ва "Барса"да ҳозир футболчиларнинг маошлари бўйича жуда кам жой қолган. 

"Барселона" Амрабатни ёзгача ижарага олиб, кейин уни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ ижара учун 4 млн евро ва кейинроқ трансфер учун 36 млн евро "Фиорентина"ни васвасага сола олмади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика