UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  2 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  1 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  168 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  18 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  7 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик" Янгиликлар

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг Тошкент клубининг ёш ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов ўйиндан олган таассуротлари, ғалабадан кейинги ҳиссиётлари ва жамоанинг таркибдаги ўзгаришларга қандай мослашаётгани ҳақида гапирди.

- Ўйин қандай ўтди?

- Ўйин чиндан ҳам жуда оғир кечди, тахминан шундай бўлишини кутгандик. Биринчи бўлимда осон бўлмади - барибир ёзги танаффусдан кейин ўйин ритмига кириш керак эди, ўйин темпи эса дарҳол юқори бўлди. Иккинчи бўлимга бошқача кайфиятда чиқдик, чунки учрашувда бурилиш ясашимиз мумкинлигини тушундик.

- Нима деб ўйлайсиз, ўйиндаги ғалабанинг асосий омили нима бўлди?

- Менимча, алмаштиришлар ҳал қилувчи лаҳза бўлди. Иккинчи бўлимда кўпчилик бўшашиб бўлгач, янги футболчилар майдонга тушиб, жамоага куч қўшишди. Улар ўйинга яхши киришиб, босимни кучайтиришди ва рақибга қаршилик қилишга ёрдам беришди. Аммо энг муҳими - биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик, майдоннинг ҳар бир қисмида бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва менимча, шу орқали ғалабага эришдик.

- "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урганида - биринчи бўлиб нима хаёлга келди?

- Биринчиси - қувонч. Соф ҳиссиётлар. Шундай оғир ўйин ва шиддатли дақиқалардан кейин бу гол енгиллик ва мукофот бўлди.

- Илёс Зейтуллаев ўйиндан кейин кийиниш хонасида нима деди?

- Мураббий бундай мураккаб ўйинни уддалашгани учун барчага миннатдорчилик билдирди, жамоанинг характерини таъкидлади. Дарҳол тайёргарликни давом эттириш кераклигини айтди, чунки кейинги учрашув янада қийинроқ бўлади.

- Биринчи даврада етакчилардан бўлган Ҳамробеков ва Качорри кетганидан кейин жамоа қандай мослашмоқда?

- Албатта, жамоа учун катта аҳамиятга эга бўлган муҳим футболчилар билан хайрлашиш осон эмас. Аммо футболда шундай бўладики, кимдир кетади, кимдир келади. Биз услубни сақлаб қолишга ва уларсиз ҳам шундай чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ишончим комилки, уларнинг ўрнини тўлдириб, иккинчи даврада янада яхшироқ ўйнай оламиз.

- Жамоа мавсумнинг қолган қисмида қандай мақсадларни кўзлаган?

- Ҳозир олдимизда аниқ вазифалар йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга ўтиб борамиз, ҳар бир баҳсда максимал очко олишга ҳаракат қиламиз, мавсум якунида эса ким қайси ўринда бўлиши маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика