UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  13 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  0 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7

Амин Али Ҳусайин: "Ўзбекистон ҳақли ғалабага эришди" Янгиликлар

Амин Али Ҳусайин: "Ўзбекистон ҳақли ғалабага эришди"

Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб меҳмонлар устози Амин Али Ҳусайин журналистлар саволларига жавоб берди.

"Биринчи навбатда мен Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик. Биз Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Кеча ҳам айтгандим, Ямандаги оғир вазият туфайли ўйинга етарли даражада тайёрлана олмадик. Бугун дурангга эришмоқчи эдик, агар стандарт вазият бўлмаганида балки ўзимизга керакли натижага эришармидик, афсуски мағлубиятга учрадик. Футболда мағлубиятни ҳам тан олиш керак, йигитларим мардонавор ўйнашди. Кейинги ўйинларда гуруҳдаги вазиятни ўнглашга уринамиз", - дейди Амин Али Ҳусайин.

- Фақат гол ўтказиб юборгандан кейингина жамоаингиз кўпроқ ҳужумга ўтдингиз, нима учун бу голга қадар қилинмади?

- Бизнинг асосий мақсадимиз ҳимояда ўйнаш ва дурангга эришиш эди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг қарши ҳужумга ўтишга уриндик. Бизда битта имконият бўлди.

- Бунга қадар жамоаингиз КХДР ва Филиппинга қарши баҳсларда ҳам ютқазганди. Бугун ҳам мағлубият. Учта жамоани таққослаб бера оласизми?

- Учала жамоанинг ҳам кучли жиҳатлари бор, учала ўйин ҳам қийин бўлди. КХДР, Ўзбекистон ва Филиппин кучли, Баҳрайн билан ҳали ўйнамадик, бу жамоа ҳам кучли.

- Фикрингизча бугун Ўзбекистон ўз имкониятни қанчалик намойиш эта олди?

- Бугун таркибимизда илк бор майдонга тушган футболчилар бор эди. Бугунги ўйинда рақиб ғалабага ҳақли эди. Ўзбекистон ҳақли тарзда ғалабага эришди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика