UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  2 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз"

“Нефтчи” иккинчи даврани омадли бошлади. Жамоа кеча ўзи учун бироз ноқулай рақиб бўлган “Шўртан”ни қабул қилди.
Учрашувда Отабек Исроиловнинг дубли фарғоналикларга уч очко келтирди. Мазкур ўйиндан сўнг, фарғоналиклар устози Амет Меметнинг фикрларини тингладик.

- Амет Абдуллаевич, аввало жамоангизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Учрашув ҳусусида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин жуда мураккаб кечди. Қандай бўлмасин стадионга келган мухлисларимизни хурсанд қилмасак бўлмасди. Шунинг учун натижага кўрсатишга мажбур эдик. Бунинг уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли.

Бугун жамоам ўз ўйинини тўлиқ кўрсатди дея олмайман. Давралар оралиғида таркибимизга бир қатор янги футболчиларни жалб этдик. Уларнинг олдинги ўйинчилар билан тўлиқ тушуниб кетишлари учун озгина вақт керак бўлади.

Тошкентда ташкил этилган йиғин давомида бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Ана шу ўйинларда йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Олдинда қилинадиган ишлар кўп ҳали. Ўйлайманки, вақт ўтгани сари, турдан-турга ўйинимиз янада шаклланиб боради.

Бугунги ўйинда оптимал таркибни туширишни имкони бўлмади. Албатта, бунга бир қатор ўзига хос сабаблар бор. Хусусан, Бахтиёр Ёқубов ва Ғулом Ўруновда жароҳат мавжуд. Ёқубов қанотда тезкор ҳаракатлари билан доим ижобий таассурот қолдириб келган. Ўрунов эса Пахтакорда марказий ярим ҳимояда барқарор ўйин намойиш этган. Ҳар иккаласи ҳам маҳоратли футболчилардир. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Ғуломни шерлардан трансферини тўлиқ сотиб олдик. Эндиликда футболчи Нефтчига тегишли.  

Умуман олганда, ҳозирги таркибимиздан қониқиш хосил қилмоқдаман. Айниқса, дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Бугунги ўйинда дарвозамизни қўриқлаган Ғайрат Ҳасановни маҳоратли посбон деб биламан.

Чемпионатни кучли олтиликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Учликдаги жамоалар билан ўртамиздаги очколар фарқи кўп. Лекин биз ҳар бир ўйинда очко жамғариб, имкон қадар юқори ўринни банд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика