UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Альваро Негредо: "Пенальтидан киритилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди " Янгиликлар

Альваро Негредо: "Пенальтидан киритилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди "

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Альваро Негредо "Барселона"га қарши ўйин ва унинг натижаси (0:2) ҳақида тўхталиб ўтди.
"Аламли мағлубият бўлди. Чунки биринчи гол ўйинимизни ўлдирди. Биз яхши ўйин намойиш қилаётгандик. Кўплаб вазиятларга эга бўлаётгандик. Бироқ оқибатда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик.

Дарвоза томон кўпроқ зарба бердик. Рақиб бутун бошли биринчи бўлим давомида биргина зарба йўллади. Хавининг зарбаси бўлди холос. Улар тўпни назорат қилган бўлсалар-да,  бизга ортиқча муаммо туғдира олишмади.

Кўрсатган ўйинимиздан кўнгилимиз тўлди. Бироқ белгиланган пенальти ва унинг натижасида киритилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. "Камп Ноу"да қийин бўлишига қарамай, имкон қадар курашамиз", - деди ҳужумчи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика