​Альваро Мората: "Мен учун идеал кун бўлмади"

"Челси" ҳужумчиси Алваро Мората "Кристал Пелас"га қарши учрашувдан (3:1) сўнг, ўз фикрлари билан бўлишди.

"Мен бугун "хет-трик" қайд этишим мумкин эди. Шунинг учун бугунги кунни ўзим учун идеал кун, деб атамаган бўлардим. Лекин биз учун муҳим 3 очкони қўлга киритдик. "Хет-трик" қайд этиш ҳақида кўп ўйлайман. Ўйиним тобора яхшиланиб бормоқда. Жамоам ғалабалари учун бундан кейин ҳам ўз ҳиссамни қўшмоқчиман", - дея Моратанинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.

Ушбу мавсумда Алваро Мората 5 бор рақиблар дарвозаси томон йўл топа олди.


Манба: Sky Sports