Алонсо бошчилигидаги "Байер" мағлубиятсиз сериясини 23 та ўйинга етказди

Aziz Tukhtamuradov
15 дек 2023, 09:32
"Байер" мавсумдаги 23 та ўйиннинг 20 тасида ғалаба қозонди.

Хаби Алонсо жамоаси Европа лигаси доирасида "Мольде"ни ҳам йирик - 5:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Топ лигалар орасида фақатгина "Байер" ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа ушбу мавсумда 20 та ғалаба ва 3 та дуранг ("Бавария", "Боруссия Д" ва "Штутгарт" билан) қайд этди.

"Байер" энди навбатдаги ўйинини 17 декабрь куни Бундеслига доирасида "Айнтрахт"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›